“Реал Мадрид” 12 ёшли футболчи билан шартнома имзолади (видео)
Спорт
−
23 Август
3804Испаниянинг профессионал футбол клуби ҳисобланган “Реал Мадрид” 12 ёшли беларуслик футболчи билан шартнома имзолади. Бу ҳақда “Маrса” нашри хабар берди.
Беларусь футболчиси Алексей Майоров 2012 йилда туғилган ва у “Динамо” клубининг 1980 йиллардаги ярим ҳимоячиси Александр Кистеннинг набираси.
Нашрга кўра, ЛаЛига клуби “Барселона” ҳам Майоровни ўз сафига қўшиб олиш ниятида бўлган. “Барса” клуби футболчини қўшиб олиш учун Каталония футбол федерацияси орқали таъсир ўтказишга уринган. Шунга қарамай, Алексей “Реал Мадрид” академиясига ўтишни танлади.
Майоров “Реал”га қадар Испаниянинг “Серданьола” жамоасида ўйнаган. Ўтган мавсумда Алексей 22 та ўйинда майдонга тушиб, 59 та гол урди.
Маълумот учун, жорий йилнинг июль ойида “Реал Мадрид” бир мавсумда даромади 1 миллиард евродан ошган биринчи футбол клубига айланди ва футболчи трансферларини ҳисобга олмаганда, “Реал Мадрид”нинг даромади 1,073 миллиард еврони ташкил этди. Бу молиявий йил давомида клубнинг соф фойдаси тахминан 16 миллион еврони ташкил қилди. 2023/24 йилги мавсум якунида “Реал” Европа Чемпионлар лигаси, Испания чемпионати ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритди. Ёзги трансфер ойнасида “қаймоқранглилар” франциялик суперюлдуз Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал” UEFA Суперкубоги олдидан жиддий йўқотишга учрагани хабар қилинганди.
LiveБарчаси