“Реал” Ла Лигадаги мағлубиятсиз сериясини узайтирди

Спорт

−

image

Мадриднинг “Реал” клуби Испания чемпионатида қаторасига 12 ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти. Мадрид клуби тўққиз марта ғалаба қозонди ва уч марта дуранг ўйнади.

Испания чемпионатининг 18-тури доирасидаги ўйинда “Алавес” ўз майдонида “Реал”ни қабул қилди. Учрашув Витория шаҳридаги “Мендизорроза” стадионида бўлиб ўтди ва меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

92-дақиқада Лукас Васкес “Реал”га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. “Реал” Начо Фернандес майдондан четлатилганидан сўнг 54-дақиқадан бошлаб камчилик бўлиб ўйнади.

“Реал” 45 очко жамғариб, Испания чемпионати турнир жадвалида 1-ўринга қайтди. 2-ўринда бораётган “Жирона”да ҳам шунча очко бор. “Алавес” эса ўз навбатида 16 очко билан турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда.

Испания чемпионатининг навбатдаги турида “Алавес” “Реал Сосьедад” билан, “Реал” эса “Мальорка” билан баҳс олиб боради. Учрашувлар мос равишда 2 ва 3 январь кунлари бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг