“Реал” Кепани сотиб олмаслигининг сабаблари маълум бўлди

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби ижара муддати тугагач, Англиянинг “Челси” клубидан испаниялик дарвозабон Кепа Арризабалагани сотиб ололмайди. Бу ҳақда “Real Madrid Exclusivo” хабар берди.

Манбага кўра, Мадрид клубининг бу қарорига иккита омил таъсир қилмоқда. Клуб Кепага кучли ишонч билдирмаяпти. Ундан ташқари клуб посбон юқори маош сўрашидан хавотирда.

Қайд этилишича, Арризабалага “Челси”да йилига 8 миллион евро олади ва “Реал” иккинчи рақамли дарвозабонига бунча сумма тўламоқчи эмас. Шунинг учун катта эҳтимол билан Карло Анчелотти жамоасида келаси мавсумда дарвозабонлар жуфтлиги Тибо Куртуа ва Андрей Лунин бўлади.

Қайд этиш жоиз, Кепа “қироллик клуби”нинг “Атлетико” билан Испания суперкубоги доирасидаги сўнгги ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун танқид қилинди. Бироқ ушбу учрашувдан сўнг “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти ўтказиб юборилган голларда Кепанинг айби йўқлигини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид Кепа Арризабалага

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг