“Реал” қизиқаётган футболчи Бундеслигада энг яхши деб топилди

Спорт

image

Франциялик футболчи Рандал Коло-Муани ҳамкасблари томонидан Бундеслиганинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда “Kicker” хабар берди.

252 нафар футболчи иштирокида ўтказилган сўровномада “Айнтрахт” ҳужумчиси 24,2 фоиз овоз билан биринчи ўринни эгаллади. Жуд Беллингем (“Боруссия Дортмунд”, 17,5%) иккинчи, Никлас Фюллкруг (“Вердер”, 11,9%) учинчи поғонани эгаллади.

“Унион” жамоаси бош мураббийи Урс Фишер энг яхши мураббий деб топилди – 21,8% овоз. Иккинчи ўринни 21% билан “Байер” устози Хаби Алонсо эгаллади.

Таъкидлаш жоиз, айнан Коло-Муанига Мадриднинг “Реал” клуби қизиқиш билдирмоқда. “Қироллик клуби” ёзги трансфер ойнасида  футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. “Transfermarkt” порталига кўра, футболчининг нархи 65 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Рандал Коло-Муани энг яхши футболчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар