“Ювентус” франциялик футболчи трансферини эълон қилди (фото)

Спорт

image

Туриннинг “Ювентус” клуби ПСЖдан ҳужумчи Рандал Коло-Муанини мавсум якунига қадар ижарага олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Коло-Муани ва “Ювентус” ўртасидаги шартнома 2025 йилнинг 30 июнига қадар имзоланди. Турин клуби парижликларга футболчи учун бонусларни ҳисобга олган ҳолда 3 миллион евро тўлади.

Маълумот ўрнида, Франция терма жамоаси ҳужумчиси ПСЖ таркибида жорий мавсум барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та ассист қайд этди. 26 ёшли футболчининг нархи “Transfermarkt” порталида 30 миллион еврога баҳоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ювентус ПСЖ Турин Рандал Коло-Муани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг