“Реал” футболчилари беш йилгача қамалиши мумкин
Спорт
−
15 Сентябрь 2023
4813“Реал Мадрид” ёшлар жамоаси футболчилари вояга етмаган қиз билан интим видеони тарқатгани учун 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бу ҳақда AS хабар берди.
Манбага кўра, ҳозирда “Реал Мадрид” ёшлар жамоасининг тўрт нафар футболчиси қўлга олинган. Тегишли жазони белгилаш учун жабрланувчининг ёши, тасвирга олишга розилиги, тарқатиш унинг рухсати билан амалга оширилгани ёки йўқлигини ҳисобга олиш керак.
Жабрланувчи видеони ёзиб олишга розилик бермаган бўлса, Жиноят кодексининг 197.1-моддаси билан бир йилдан тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки жарима кўринишидаги жазо берилади. 197.3-моддага кўра эса тасвирлар тармоқларда тарқалиб кетганини ҳисобга олиб, жазо икки йилдан беш йилгача қамоқ жазосига айлантирилади. Иккала ҳолатда ҳам, агар жабрланувчи вояга етмаган бўлса, жазо кучайтирилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь