“Реал” Дэвис учун курашда ютқазмоқчи эмас
Спорт
−
21 Сентябрь
1304Мадриднинг "Реал" клуби "Бавария" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида тугайдиган 23 ёшли чап қанот ҳимоячиси Альфонсо Дэвис билан шартнома имзолаш учун барча чораларни кўрмоқчи. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.
Манбага кўра, Дэвис билан шартнома тузаётганда “қаймоқранглилар” раҳбарияти марказий ҳимоячи Лени Йоронинг “қизил иблислар” билан шартномасига таянади. Мадрид клуби анча вақтдан буён Йорони ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган, бироқ футболчи “Манчестер Юнайтед”га ўтишга қарор қилган, бу эса “қироллик клуби”нинг Дэвисга янада қулай молиявий шароитларни таклиф қилишига сабаб бўлади.
Қайд этилишича, футболчининг ўзи Мюнхен клуби билан шартномасини узайтирмаслик борасида якуний қарорга келган ва “Реал”га ўтишга ижобий қарамоқда, лекин Англия чемпионати клублари ҳам Дэвисга жиддий таклиф билан чиқишга тайёр.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь