“Реал” Бенземанинг ўрнига АПЛдан юлдузли вариант топди

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби жамоани тарк этган Карим Бенземанинг ўрнига “Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейнни асосий вариант сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда “The Independent” нашри хабар берди.

Испанлар клуби жамоа сардори фаолиятини якунлаганини расман эълон қилгач, трансфер ойнасида янги ҳужумчи қидира бошлади. Бунда клуб расмийлари кўз остига олган футболчилардан бири “Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейнлиги маълум.

Манбага кўра, “шпорлар” президенти Дэниэл Леви футболчи учун испан клубидан 200 миллион фунт сўраши мумкин. 

Бунга қадар Кейнга “Манчестер Юнайтед” ҳам қизиқиш билдирган, бироқ Леви футболчини чемпионатдаги асосий рақибларидан бирига сотмаслигини айтган.

Маълумот учун, 29 ёшли англиялик ҳужумчи жорий мавсум доирасида АПЛнинг 38 ўйинида майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 30 та гол киритган.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Реал Мадрид Бензема Ҳарри Кейн

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг