“Реал” “Бавария” футболчиси билан келишувга эришди

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби “Бавария”  ҳимоячиси Альфонсо Дэвис билан эркин агент сифатида ёзги трансфер борасида деярли келишиб олди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Манбага кўра, томонлар шахсий шартнома шартлари бўйича оғзаки келишиб олган. Канадалик футболчи ёзда трансфер шартномасини имзолаши кутилмоқда.

Маълумот учун, Дэвиснинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг 30 июнида якунига этади. Жорий мавсумда 24 ёшли ҳимоячи барча турнирларда 23 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” интернет порталига кўра, футболчининг тахминий баҳоси 50 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, “Эль класико”дан кейин “Реал” ўз ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмаслиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Бавария Альфонсо Дэвис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг