“Реал” “Барселона” билан ўйинда ўз рекордини такрорлаши мумкин
Спорт
−
25 Сентябрь
5547Кеча, 24 сентябрь куни футбол бўйича Испания чемпионатининг 7-тури доирасида “Реал” ўз майдонида “Алавес”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Бу муваффақият билан “қаймоқранглилар” Ла Лигадаги мағлубиятсиз сериясини 39 та ўйинга етказди. Клубнинг рекорди чемпионатдаги мағлубиятсиз 43 ўйиндан иборат.
Агар “Реал” кейинги ўйинларда “Атлетико”, “Вильярреал” ва “Сельта”га ютқазмаса, 26 октябрь куни “Сантьяго Бернабеу”да “Барселона”га қарши ўйинда клуб рекордини такрорлаш имкониятига эга бўлади.
Маълумот учун, Испания чемпионатининг 7 та туридан кейин “Реал” 17 очко билан 2-ўринда бормоқда. “Реал”дан битта кам ўйин ўтказган “Барселона” эса 18 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Реал” кейинги ўйинини 29 сентябрь куни “Атлетико”га қарши ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қироллик клубининг франциялик ҳужумчиси Киллиан Мбаппе Мадрид дербисида қатнаша олмаслик эҳтимоли борлиги хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15