“Реал” Арнольд трансфери бўйича олдинга қадам ташлади
Спорт
−
04 Октябрь
3639Англиянинг “Ливерпуль” клуби аъзоси Трент-Александр Арнольд фаолиятини Испаниянинг “Реал” жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.
Манбага кўра, ҳозирда “қироллик клуби” 25 ёшли футболчининг атрофидагилар билан алоқа ўрнатган. У бошқа клуб таклифларини кўриб чиқмаяпти ва “Ливерпуль”нинг шартномани узайтириш борасидаги таклифига якуний қарорини ҳам маълум қилмаган.
Қайд этилишича, Мадрид клуби футболчига ўтган йили март ойидан буён қизиқиш билдириб келади. Ҳозирга келиб эса футболчи трансфери борасида дастлабки қадамлар ташланди.
Ҳимоячи жорий мавсум “мерсисайдликлар” сафида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг “Ливерпуль” билан шартномаси кейинги йил ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” маълумотларига кўра, ҳимоячининг қиймати 80 миллион еврони ташкил этади.
LiveБарчаси