“Реал” 37 йиллик рекордини янгилади
Спорт
−
15 Май
3068Испания Ла Лигасининг 36-туридан ўрин олган “Реал” ва “Алавес” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. Ўйин 5:0 ҳисобида мадридликлар фойдасига ҳал бўлди. Шу тариқа, ушбу ўйин мадридликлар учун жорий Ла Лигадаги гол ўтказиб юбормаган 20-ўйин бўлди. Бу ҳақда “Opta Sport” хабар берди.
Манбага кўра, бу натижа қаймоқранглилар учун ушбу турнирдаги мутлақ рекорд ҳисобланади. Бунгача 1986/1987 йилги мавсумда “қироллик клуби” 19 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
“Алавес” билан учрашувда “Реал” дарвозасини ушбу мавсумда Ла Лиганинг учта ўйинида дарвозаси дахлсизлигини сақлаган Тибо Куртуа ҳимоя қилди. Андрей Лунин 20 та ўйиндан 10 тасида, Кепа Арризабалага эса 13 та учрашувдан 7 тасида гол ўтказиб юбормади.
Маълумот учун, Мадрид клуби Ла Лиганинг қолган иккита ўйинида “Вильярреал” ва “Бетис” билан баҳс олиб бориб, ўз рекордини янгилашга уриниб кўради.