Ражаб Тойиб Эрдўған Бухорода тиббиёт коллежи очиш бўйича қарор қабул қилди

Олам 5006
image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳрида Туркиянинг Соғлиқ билимлари университети (Sağlık Bilimleri Üniversitesi) билан ҳамкорликда Ибн Сино тиббий хизматлар коллежини очиш бўйича қарорни қабул қилган. Бу ҳақда Туркия университети ректори Жевдет Эрдўл маълум қилган.

Президент Эрдўғаннинг қарорининг тўлиқ матни 2019 йилнинг 17 апрель куни Туркиянинг расмий қарорлар ҳамда қонунлар чоп этиладиган нашри “Resmi gazete”да эълон қилинди.

Соғлиқ билимлари университети ректори Жевдет Эрдўл, қарорнинг эълон қилиниши ортидан қилган баёнотида, “Кўнгил жўғрофиямизда катта ўрин эгаллаган Ўзбекистонга тиббий таълимдан тортиб ҳар жиҳатда дастак беришдан ғурур ҳис этишимизни айтиб ўтишни истайман. Биз манфаат кўзламасдан ҳар доим Ўзбекистоннинг ёнидамиз”, деб таъкидлади.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 129
Рейтинг: 3.1
t
×