“Райҳон” миллий таомлар кафесидаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги “Райҳон” миллий таомлар кафесида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати мазкур ёнғин ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, 3 май куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани “Қуёш” маҳалласи Беруний кўчаси 92-уйда жойлашган “Сумбула Райхон” ХКга қарашли умумий овқатланиш масканининг кабоб пишириш жойидаги тутун тортиш қувурининг ички қисми ёнган.

Умумий овқатланиш масканининг тутун тортиш қувури қисман ёнди

“Хабар асосида воқеа жойига зудлик билан 4 та асосий ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилиб, қисқа вақт ичида ёнғин бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тутун тортиш қувурининг 5 кв метр майдонда ички қисми ёнган”, дейилади хабарда.

3

Ҳодисада тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳодисанинг тахминий сабаби тутун тортиш қувурининг ўз вақтида тозаланмаслиги экани таъкидланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг