“Ravon” Россия бозорига қайтди
Олам
−
22 Август 2019
4836Ravon русумидаги автомобилларни Россияга етказиб берувчи расмий дистрибьютер – “UzAuto Motors СНГ” ушбу мамлакатга UzAuto Motors (собиқ GM Uzbekistan) маҳсулотларини етказиб бериш янгиланганини маълум қилди.
Ҳозирда Россия бозоридан учта модель - Ravon R4, Ravon R2 ва Ravon Nexia R3ʼни харид қилиш мумкин.
Ўзбекистон 2018 йил май ойида нарх сиёсати қайта кўриб чиқилиши муносабати билан Россияга Ravon етказиб беришни тўхтатган эди. Бу утилизацион йиғиш ставкалари оширилиши, шунингдек, янги моделлар ишлаб чиқариш учун корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларини кенг модернизациялаш тадбирлари билан изоҳланган эди.
Бугунги кунда "Ravon" Россия бозоридаги энг қулай ва арзон енгил автомобиллар сегментида етакчи бўлишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
LiveБарчаси