Ravon Nexia R3 Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиль бўлди
Жамият
−
10 июн 2020 11946 1 дақиқа
Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар Топ-10 рейтингига Ravon Nexia R3 автомобили етакчилик қилди – май ойида мамлакатда 1007 дона модель сотилган. Бу ҳақда "Ўзавтосаноат" АЖнинг ахборот хизмати маълум қилди.
Таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, Қозоғистон автомобиль бозорида савдо 2019 йилнинг шу даври билан таққослаганда 6% ўсган. Ўтган йили Қозоғистонда 3 536 дона Ravon Nexia R3 сотилган.
Бундан ташқари, Ravon маркаси Қозоғистон бозорида етакчилик қилаётган ТОП-5 брендлар рўйхатига кирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойидан буён "UzAutoMotors" Қозоғистонда автомобилларни "Chevrolet" бренди остида сотишни бошлади.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август