Расул Кушербоев кўпчиликка ёқмаса ҳам, менга ёқади – Президент

Жамият 12017
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги нутқида ўзининг фаоллиги ва бўлаётган воқеаларга таъсирчанлиги билан танилган депутат Расул Кушербоев ҳақида гапирди.

“Депутат Расул Кушербоев (ЎзЛиДеп фракциясидан – таҳр.) кўпчиликка ёқмаса ҳам, менга ёқади. Қани у, туринг. Янги депутатлар таъсирчан парламент назоратини олиб бориш билан халқ ишончини қозониши лозим”, дейди Президент.

Сўнгги икки йилда 14 марта ҳукумат соати ташкил этилган бўлиб, 17 та вазирлик, идоралар раҳбарлари парламентда ҳисобот берди. 

“Орангизда жонкуяр депутатлар бор. Амалдорларнинг тартиб бузиши, ахлоқ-одоб қоидаларига бўйсунмаслигига депутатлар бир четда жим қараб турмаслиги керак”, деб таъкидлади давлат раҳбари. 

Президент уч депутат номини айтиб, ўрнидан туришини сўради. Уларга жонкуярлиги учун миннатдорлик билдирди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 573
Рейтинг: 3
t
×