Расмий Тошкент “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темирйўли лойиҳаси учун 255 миллион доллар ажратади

Жамият

image

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси “Ўзбекистон темирйўллари” компаниясига “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўл лойиҳаси компаниясининг устав капиталидаги Ўзбекистон улушини молиялаштириш учун 255 миллион доллар миқдорида кредит ажратади. Бу ҳақда Президент  қарорида сўз боради.

Қайд этилишича, ушбу маблағнинг 14 миллиони жорий йил охиригача ажратилиши режалаштирилган. Кредитлар йиллик 5 фоиз ставка билан 15 йил муддатга, жумладан, 7 йиллик имтиёзли давр билан берилади. 6 июнь куни имзоланган келишув шартларига кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг лойиҳа компаниясидаги улуши 24,5 фоиздан, 51 фоизи эса Хитойга тегишли бўлади. Мавжуд маълумотларга кўра, лойиҳа компаниясининг умумий устав капитали 1,040 млрд долларни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жапаров “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темирйўли бўйича келишувни ратификация қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

лойиҳа Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made