Расмий Тошкент Қозоғистонда қолаётган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг Қозоғистонда бўлиб турган фуқароларига об-ҳаво шароити барқарорлашгунга қадар Қозоғистон ҳудуди бўйлаб автотранспорт воситалари ва автобус қатнови орқали ҳаракатланишдан воз кечишлари тавсия қилинмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида айтилган. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари маълумотларига кўра, ушбу мамлакатнинг барча ҳудудларида ноқулай об-ҳаво кузатилаётгани боис автотрассаларда кучли совуқ туфайли қийин вазиятга тушиб қолаётган фуқаролардан мурожаатлар тез-тез келиб тушмоқда. 

“Дипломатик ваколатхоналаримиз Қозоғистон Республикасидаги ватандошларимиз ҳамда ушбу мамлакат тегишли идоралари билан доимий алоқада бўлиб турибди. Фуқароларга зарур консуллик, ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилмоқда.  

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон фуқароларига об-ҳаво шароити барқарорлашгунга қадар Қозоғистон ҳудуди бўйлаб автотранспорт воситалари ва автобус қатнови орқали ҳаракатланишдан воз кечишларини тавсия қиламиз”, дейилади ТИВ ахборотида.  

Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатнинг Остона шаҳридаги элчихонасига (+717 2954252), Олма-ота (+7273902616) ва Ақтау (+77292777117) шаҳарларидаги Бош консулхоналарига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатилган. 

Аввалроқ Қозоғистонда ноқулай об-ҳаво сабабли ичида 70 га яқин ўзбекистонлик бўлган икки автобус йўлда қолиб кетгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг