Қозоғистонда ноқулай об-ҳаво туфайли ўзбекистонликлар тўла автобуслар йўлда қолиб кетди
Жамият
−
11 Январь 2023
12974Қозоғистонда ноқулай об-ҳаво сабабли ичида 100 нафар ўзбекистонлик бўлган икки автобус йўлда қолиб кетди. Афтобусдаги одамларнинг барчаси эвакуация қилингани айтилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йининг 11 январида Қозоғистоннинг Самара-Чимкент автомобиль йўлида ноқулай об-ҳаво туфайли икки йўловчи ташувчи автобус йўл майдонида қолиб кетган. Автобус ичида 3 нафар Қозоғистон 69 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. Ноқулай об-ҳаво туфайли йўл тўсилиб қолган ва барча йўловчилар воқеа жойига яқин Иргиз қишлоғидаги ўрта мактабга жойлаштирилган.
Шунингдек, бугуннинг ўзида ФВБга Қорабутак қишлоғидан 2 км узоқликда жойлашган Самара-Чимкент йўлининг 968 километридаги Айтекебий туманида йўловчи автобусига ҳам ёрдам кераклиги ҳақида маълумот келиб тушган. Автобусда жами 31 нафар Ўзбекистон фуқароси бор бўлган. Ноқулай об-ҳаво сабабли йўл ёпилиб қолган ва барча йўловчилар Қорабутак қишлоғидаги масжидига жойлаштирилган.
Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар бошқармаси фуқароларга об-ҳаво ўзгаришини кузатишни, йўлларда транспорт воситаларидан зарурат бўлмаса, ҳаракатланмасликни тавсия қилган.
Озода Чориева
LiveБарчаси