Расман! Жаҳон тиллари университети ректори ишдан кетди
−
13:49 3058 1 minute
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Илҳомжон Тўхтасинов ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилди. Буни университет матбуот котиби Отабек Ибрагимов QALAMPIR.UZ’га тасдиқлади.
Унинг билдиришича, Илҳомжон Тўхтасинов кеча, 11 ноябрь куни ўз хоҳишига кўра лавозимидан бўшатилган.
Маълумот учун, Илҳомжон Тўхтасинов 2023 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори лавозимига тайинланганди. Олдинроқ эса Самарқанд давлат чет тиллари институтининг ректори бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ QALAMPIR.UZ манбаси Таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов Ўзбекистондаги 5 та олий таълим муассасаси ректори лавозимидан озод этгани ҳақида хабар берган эди. Бироқ Эркинжон Турдимов ректорларни ишдан олгани ҳақидаги хабарларни рад этганди.
Бироқ шу кунларда Тошкент кимё-технология институти ректори Ботир Усмонов ҳам ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилди.
Live
All