Расман: ЕИнинг 15 давлатида номаълум гепатит аниқланди
Олам
−
07 Май 2022
9227Европа Иттифоқининг 15 та давлатида келиб чиқиши номаълум бўлган гепатитнинг тахминан 95 та ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича Европа марказига таяниб хабар берилган.
“5 май ҳолатига кўра, Европа Иттифоқининг 15 та давлатида 16 ва ундан кичик ёшдаги болаларда келиб чиқиши номаълум бўлган ўткир гепатитнинг тахминан 95 та ҳолати қайд этилган”, дейилади хабарда.
Энг кўп ҳолатлар Италия ва Испанияда қайд этилган – мос равишда 35 ва 22 та. Нидерландия ва Данияда олтитадан, Ирландияда эса бештадан кам ҳолатлар мавжуд.
Португалия ва Руминияда тўрттадан, Бельгияда учта ҳолат аниқланган. Австрия, Кипр, Франция ва Норвегияда иккитадан ҳолат қайд этилган. Германия, Польша, Словения каби мамлакатларда эса биттадан касаллик аниқланган.
Аввалроқ, дунёнинг 12 та мамлакатидаги болаларда келиб чиқиши номаълум бўлган 170 га яқин ўткир гепатит ҳолатлари қайд этилгани, улардан бири вафот этгани айтилганди.