Расман: WBA Наоя Иноуэ – Муроджон Аҳмадалиев жангига буйруқ берди
Спорт
−
14 Июнь
10325Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA ) иккинчи энг енгил вазн тоифаси чемпиони, япониялик Наоя Иноуэга ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиевдан мажбурий ҳимоя жанги ўтказишга буйруқ берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Ташкилот томонларга расмий мактуб юбориб, ҳар икки жамоага музокара учун 30 кун муҳлат берди. Томонлар 14 июлга қадар жанг борасида келишувга эришиши керак.
Регламентга кўра, чемпион камарни қўлга киритган кундан бошлаб 9 ой ичида мавжуд бўлган энг яхши даъвогарга қарши унвонини ҳимоя қилиши керак.
Иноуэ 2023 йилнинг 26 декабрида чемпионликни қўлга киритган ва унинг мажбурий ҳимояси шу йилнинг 25 сентябридан кечиктирмай ўтказилиши керак. WBA йўналишидаги мажбурий даъвогар эса айнан ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев бўлиб турибди.
Агар белгиланган муддатда келишувга эришилмаса, промоутерлар ўртасида очиқ ким ошди савдоси ўтказилади.
Маълумот учун, WBA ва IBF йўналишларида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ҳозирда АҚШда машғулотларни давом эттирмоқда.
LiveБарчаси