Расман: Ўзбекистонда футбол мусобақалари мухлисларсиз ўтказилади
Спорт
−
27 Июль 2021
6651Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган барча футбол мусобақалари мухлисларсиз ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар тарқатди.
“Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шу йинлнинг 5 июль санасида эълон қилинган Республика махсус комиссиясининг спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказиш бўйича қарори асосида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган барча футбол мусобақалари мухлисларсиз ўтказилади”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон суперлигаси баҳслари жорий йилнинг 30 июль кунидан бошланади ва мухлислар ўйинларга киритилмайди.
Маълумот ўрнида, 12-турдан сўнг Суперлига жадвалида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси 32 очко билан етакчилик қилмоқда. 25 очко тўплаган Олмалиқнинг ОКМК жамоаси иккинчи поғонани эгаллаб турибди. Учинчи ва тўртинчи ўринда бораётган Қаршининг “Насаф” ҳамда Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби ҳисобида 23 очко мавжуд.
LiveБарчаси