Расман: Тухель “Бавария”дан кетади

Спорт

image

Мюнхеннинг “Бавария” клуби бош мураббийи Томас Тухель жамоадан кетади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Клуб раҳбарияти ва Томас ўртасида муҳокама бўлиб ўтди. Шундай қилиб, томонлар 2025 йилнинг 30 июнида тугаши мўлжалланган ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилди. 

Қайд этиш жоиз, Томас Тухель 2023 йилнинг март ойидан буён “Бавария”ни бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида жамоа 2022/2023 йилги мавсумда Бундеслигада ғолиб чиқди.

Жорий мавсумда Бундеслиганинг 22-туридан сўнг “Бавария” пешқадам “Байер”дан 8 очко ортда қолган ҳолда турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. Ички чемпионатнинг навбатдаги турида мюнхенликлар ўз майдонида “РБ Лейпциг”га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 24 февраль куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Бавария Томас Тухель

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг