Расман: талабаларга таътил қачондан бошланиши аниқ бўлди

Жамият 10439
image

Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари  ўқувчилари учун жорий йилнинг 28 декабридан 2021 йил 10 январгача қишки таътил этиб белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, 2021 йилнинг 11 январидан қишки таътил якунланиб, ўқишнинг биринчи куни бошланади.

Маълумот учун, Ўзбекистон олий таълим муассаларинг аксарият талабалри анъанавий таълим шаклида ўқишни давом эттирмоқда. ОТМлар тузга график-режа асосида талабалар анъанавий ва масофавий таълим шаклида ўқишга ажратилган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 474
Рейтинг: 3
Теглар
t
×