Расман: Россия постсовет, айниқса, Марказий Осиёда ННТлар кўпайиб бораётганидан безовта
Олам
−
27 Ноябрь 2023
18108Америка Қўшма Штатлари нодавлат-нотижорат ташкилотлар (ННТ) ғоясини таъсир ўтказиш воситаси сифатида илгари сурар экан, уларни постсовет ҳудудида, хусусан, Марказий Осиёда ўрнатишга фаол ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун, 27 ноябрь куни “Примаков ўқишлари” форумидаги нутқида сўз очди.
Вазир Қўшма Штатлар томонидан илгари сурилган ННТлар ғоясини америкаликлар глобаллашув моделининг бир қисми сифатида бутун дунёда илгари сураётган фалсафанинг бўлаги деб атади.
“Натижада Вашингтон минглаб ноҳукумат ташкилотларни яратди, уларнинг юзлаб, кўп юзлаблари постсовет ҳудудида ишлайди, айниқса Арманистонда, айниқса Қирғизистонда”, дейди безовталик билан Лавров.
У сўзида давом этаркан, Украинадаги вазиятга айнан нодавлат ташкилотлар сабаб бўлганига шама қилди. Шунингдек, Беларусда Ҳукуматга қарши намойишларни ҳам эслади.
“Уларни [ННТларни] Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари билан таништиришга фаол ҳаракат қилмоқдалар. Хўш, Украина ҳақида айтадиган гап йўқ. [ННТлар] Беларусда ҳам бор эди”, дейди Лавров 2020 йилда Минск ва бошқа бир қатор шаҳарлардаги оммавий норозилик намойишларини эслаб.
Вазир ННТларнинг мустақиллиги масаласига тўхталар экан, “уларни ноҳукумат деб аташ қийин”лигини урғулаган.
Унинг иддао қилишича, кўплаб жамғармалар 90 % Америка бюрократиясининг бир қисми бўлган ва бюджет пулларини оладиган АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали молиялаштирилади.
Лавров ўз даъволарини давом эттириб, бундай нодавлат ташкилотлар Вашингтондан келган топшириққа (партиявий чизиққа) амал қилишини айтди.
“Бу (чизиқ) ноҳукумат ташкилотлар фаолият юритаётган мамлакатлардаги жараёнларга бевосита таъсир кўрсатишдан иборат”, дейди Лавров.
Лавров ННТларни мустақил деб ҳисоблаш инсофсизлик эканлигини қўшимча қилган ва ташкилотнинг нодавлат хусусиятини аниқлашда намуна сифатида БМТни келтирган.
“Процедура бор: агар сиз мақом олишни истасангиз, ушбу қўмитага [БМТ ҳузуридаги ННТ фаолият кўрсатишни режалаштираётган] мурожаат қилишингиз керак. Қўмита аъзоларининг ишончи комилки, бу ташкилот ҳақиқатда фуқаролик жамияти ёки қандайдир ҳукуматнинг қуроли сифатида ўзини намоён қилади. Баъзи хатолар бор, лекин умуман олганда бу оддий, шаффоф ва адолатли жараён”, дейди у.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь