Расман: Россия Киев ва Черниговдаги ҳарбий ҳаракатларни сезиларли камайтиришга қарор қилди
Олам
−
29 Март 2022
10170Россия Мудофаа вазирлиги Киев ва Чернигов йўналишларида ҳарбий фаолликни кескин камайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Мудофаа вазири ўринбосари, генерал-полковник Александр Фомин ўқиб эшиттирган Истанбулдаги Россия-Украина музокаралари якунлари бўйича вазирлик баёнотида айтилади.
“Украинанинг бетарафлиги ва ядросиз мақоми тўғрисидаги шартномани тайёрлаш бўйича, шунингдек, Украинага хавфсизлик кафолатларини тақдим этиш бўйича музокаралар бугунги учрашувда муҳокама қилинган тамойилларни ҳисобга олган ҳолда амалиётга тадбиқ этилаётгани сабабли, Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги томонидан ўзаро ишончни ошириш ва кейинги музокаралар ва якуний мақсадга эришиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш – юқоридаги битимни тасдиқлаш ва имзолаш учун – Киев ва Чернигов йўналишларида ҳарбий фаолликни тубдан сезиларли қисқартириш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейди у.
Унинг қайд этишича, вазият тегишли муҳим қарорлар Киевда қабул қилиниши ва бундан кейин нормал ишлаш учун шароит яратилиши кераклигидан келиб чиқади.
Шунингдек, у Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаби Россия делегацияси Москвага қайтиши билан қабул қилинган қарорлар ҳақида батафсил маълумот беришини айтди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 29 март куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Долмабахче саройида Россия-Украина делегацияларининг навбатдаги музокаралари бўлиб ўтди. Унда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам иштирок этди. Шуниси аҳамиятлики, ушбу учрашув 7 март куни Брестда ўтказилган музокаралардан кейинги илк юзма-юз мулоқотдир.
Музокараларда Россия делегацияси раҳбари сифатида иштрок этган Россия Федерацияси Президенти ёрдамчиси Владимир Мединский кўра, Украина томони Москванинг нейтрал бўлиш, ядровий мамлакатга айланмаслик, бошқа мамлакатларнинг ҳарбий базаларини киритмаслик ва қўшилмаслик бўйича талабини бажариш юзасидан ёзма ҳужжат тақдим этган.
LiveБарчаси