Расман: Президент алифбони ўзгартиришга оид қонунни имзолади
Жамият
−
13:53 1036 1 дақиқа
Бугун, 21 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Бу ҳақда Президент Администарция раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Алифбодаги 4 та ҳарфнинг ёзилиши такомиллаштирилди:
- O‘ → Ö
- G‘ → Ğ
- Sh → Ş
- Ch → Ç

Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. Улар яроқлилик муддати тугагач, ўз кучини йўқотгач ёки навбатдаги янгиланиш жараёнида янги алифбога мослаштириб борилади. Яъни ўтиш жараёни босқичма-босқич ва табиий кечади. Қонунда барча жиҳатлар инобатга олинган.
Қонун расман эълон қилинганидан кейин 6 ой ўтиб кучга киради.
Live
Барчаси20 Октябрь