Расман: Президент алифбони ўзгартиришга оид қонунни имзолади

Local

−

image

Бугун, 21 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Бу ҳақда Президент Администарция раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Алифбодаги 4 та ҳарфнинг ёзилиши такомиллаштирилди:

  • O‘ → Ö
  • G‘ → Ğ
  • Sh → Ş
  • Ch → Ç

Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. Улар яроқлилик муддати тугагач, ўз кучини йўқотгач ёки навбатдаги янгиланиш жараёнида янги алифбога мослаштириб борилади. Яъни ўтиш жараёни босқичма-босқич ва табиий кечади. Қонунда барча жиҳатлар инобатга олинган.

Қонун расман эълон қилинганидан кейин 6 ой ўтиб кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтган Сенатнинг 19-ялпи мажлисида “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун сенаторлар томонидан маъқулланган эди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends