Расман! Отабек Шукуров турк клуби футболчисига айланди

Спорт 2898
image

Ўзбекитсон миллий терма жамоаси ва Бирлашган Араб Амирликларининг “Шаржа” клуби футболчиси Отабек Шукуров Туркиянинг “Фотиҳ Карагумрук” клуби футболчисига айланди. Бу ҳақда Истанбул жамоасининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этиш керакки, Отабек Шукуров турк клуби учун тиббий кўрикдан ўтган. Ҳозирча келишувнинг молиявий тафсилотлари очиқланмаган. Бироқ шуниси аниқки, ушбу битим Шукуров учун молиявий тарафдан “Шаржа”даги каби фойдали бўлмайди. Отабекнинг асосий мақсади ўзини кучлироқ чемпионат ва клубда синаб кўришдир.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Отабек Шукуров “Шаржа” таркибида 24 ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди. У 2017 йилдан буён шаржаликлар таркибида ўйнаб келаётганди. “Тransfermarkt” портали ўзбекистонлик футболчини 4 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 32
Рейтинг: 3.1
t
×