Расман: Муроджон Аҳмадалиевнинг жанги тасдиқланди
Спорт
−
09 Февраль 2023
8130Ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиевнинг филиппинлик Марлон Тапалесга қарши жанги тасдиқланди.
Аҳмадалиев-Тапалес жанги 8 апрель куни Американинг Техас штатида ўтказилади. Муроджон ушбу жангда ўзига тегишли бўлган WBA ва IBF камарларини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, Муроджон Аҳмадалиев шу кунгача профбоксда 11 та жанг ўтказиб, баҳсларнинг барчасида ғалаба қозонган. 8 та жангда рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган. Тажрибали Тапалес эса профбоксда умумий 39 та жанг ўтказиб, 36 та баҳсда зафар қучган. 3 та жангда эса имкониятни бой берган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023