Расман: Мессининг “Барса” билан шартномаси тугади. Энди у эркин агент

Спорт 6370
image
-

Аргентиналик футбол афсонаси Лионель Месси эркин агентга айланди. Унинг “Барселона” билан шартномаси бугун, 1 июлда ўз якунига етди.

Шартномани узайтириш тўғрисида расмий маълумотлар ҳали эълон қилинмаган. Қайд этиш этиш жоизки, аргентиналик футболчи айни вақтда ҳеч бир жамоага тегишли эмас. Агарда бирор жамоа Месси билан шартнома имзолашни истаса, трансфер тўловларисиз уни қўлга киритиши мумкин. Бироқ “кўк-анорранглилар”нинг футболчи билан янги шартнома имзолаш эҳтимоли катта. 

Месси 2003 йилда катта футболга кириб келган ва бутун фаолияти давомида “Барселона” шарафини ҳимоя қилиб келади. Жамоаси билан биргаликда 10 марта Испания чемпионига айланди. Мамлакат кубогининг етти бор, суперкубогининг эса саккиз марта соҳиби бўлган, тўрт карра УЕФА чемпионлар лигаси ҳамда уч марта UEFA суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган.  Мессининг шахсий совринлари ҳам талайгина: олти марта дунёнинг энг яхши футболчисига топширилувчи “Олтин тўп” ва Европада мавсумнинг энг яхши тўпурари сифатида “Олтин бутса” совринларини қўлга киритган.

Маълумот ўрнида, Месси ўтган мавсумда Испания чемпионатининг 35 учрашувида майдонга тушиб, 30 гол ва 11 голли узатмани амалга оширган. Шунингдек, унинг ҳисобида Чемпионлар лигасининг 6 ўйинида 5 та гол ва 2 та голли узатма мавжуд.

Ҳумоюн Орипов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 268
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×