Расман: Месси “Интер Майами” футболчисига айланди (видео)

Спорт

image

АҚШнинг “Интер Майами” клуби аргентиналик футболчи Лионель Мессининг трансферини расман эълон қилди. Бу ҳақда клубнинг Twitter саҳифасида маълум қилинди.

36 ёшли аргентиналик футболчи клуб билан MLS-2025 мавсуми охиригача шартнома имзолади. Маълумотларга кўра, Месси янги жамоасида 10-рақамда ҳаракат қилади.

Янги клуби учун у шу йилнинг 21 июль куни Мексиканинг "Крус Асуль" жамоасига қарши ўйинда дебют қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Месси июнь ойининг биринчи ҳафтасида ПСЖ билан хайрлашиб, АҚШнинг “Интер Майами” клубига кўчиб ўтганди. Футболчи “Барселона” ва “Ал-Ҳилол” каби клубларнинг шартнома имзолаш таклифларига қарамай, фаолиятини МЛСда давом эттиришга қарор қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Месси Интер Майами

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made