Расман. “Манчестер Юнайтед” Роналду билан шартномани бекор қилди

Спорт 3878
image
-

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчи Криштиану Роналду билан шартномани муддатидан аввал бекор қилди. Бу ҳақда "қизил иблислар" матбуот хизмати хабар берди. 

Бундай ўзгаришларга Роналдунинг журналист Пирс Морган билан интервьюси сабаб бўлди. Криштиану “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хагни, клуб раҳбарияти ва жамоадошларини очиқчасига танқид қилди. 

Шундай қилиб, Криштиану Роналду эркин агентга айланди. Ҳозирда футболчига АПЛ, MLS ва Осиё клублари қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсумда Роналду АПЛда 10 та ўйинда майдонга тушиб, атиги 1 та гол урди.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 227
Рейтинг: 3
Теглар
t
×