Расман: Коронавирус сабаб А сериянинг 5 та тур учрашуви май ойига кўчирилди

Спорт

image

Италия А сериясининг 26-туридан ўрин олган “Удинеза”-“Фиорентина”, “Милан”-“Женоа”, “Парма”- СПАЛ, “”Сассуоло”-“Брешия” ва “Ювентус”-“Интер” жамоалари ўртасида бўлиб ўтиши керак бўлган учрашувлар, коронавирус сабаб жорий йилнинг 13 май  кунига кўчирилди. 

Хабарингиз бор, бундан аввал ушбу ўйинлар мухлисларсиз бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Аммо, вазият қалтис тус олгани сабабли, А серия раҳбарияти 26-тур ўйинларини 13 майга кўчирди. 

Маълумот ўрнида, ҳозирги пайтга келиб, 85702 киши коронавирусга чалинган. Уларнинг 2933 нафари вафот этган. COVID-19 вирусини юқтирганларнинг 39769 нафари касалликдан фориғ бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, Италиянинг С сериясида иштирок этадиган “Пьянезе” жамоасининг 3 нафар футболчиси коронавирус юқтириб олган эди. Айни вақтга қадар футболчиларнинг шахси жамоатчиликка очиқлангани йўқ.

Жаҳонгир Сотволдиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Милан Интер Италия

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг