Расман: Гави Европа чемпионати ва Олимпиадани ўтказиб юборади

Спорт

image

“Барселона” ярим ҳимоячиси Гави Испания терма жамоасига 2025 йилнинг март ойида АҚШ, Мексика ва Канадада 2026 йилги Жаҳон чемпионатига Европа саралаш босқичи бошлангунга қадар чақирилмайди. Бу ҳақда AS хабар берди.

Манбага кўра, Испания федерацияси Грузия билан 2024 йилги Европа чемпионати саралаш ўйинида (3:1) ўнг тиззасидан олган жиддий жароҳати боис, Гавини хавф остига қўймоқчи эмас. 19 ёшли испаниялик тез орада операция қилинади.

Шу тариқа Гави 2024 йилги Европа чемпионати ва 2024 йилги Олимпия ўйинларининг финал қисмини ўтказиб юборди.

Жорий мавсумда Гави 15 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

АҚШ, Мексика ва Канадада мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионати саралаш босқичи 2025 йилнинг мартидан 2026 йилнинг мартигача бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Олимпиада Испания Европа чемпионати Гави

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг