Расман! Габриэл Жезус “Барселона”га ўтди

Спорт

image

Бразилиялик футболчи Габриэл Жезус Англиянинг “Арсенал” клубидан Испаниянинг “Барселона” жамоасига ўтди. Бу ҳақда каталонияликлар матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужумчи “Барселона” билан 2029 йил 30 июнга қадар амал қиладиган шартнома имзолади. ОАВларнинг маълумотига кўра, келишув қийматини 10 миллион евро деб баҳолаган эди. Шунингдек, “Арсенал” Жезуснинг янги жамоасидаги натижаларига қараб қўшимча бонуслар олиши мумкин.

Маълумот учун, 29 ёшли Жезус 2022 йил ёзидан буён “Арсенал” шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. У Лондон клуби сафида турли мусобақаларда 123 та учрашув ўтказиб, 32 та гол урди ва 22 та голли узатмани амалга оширди. Ўтган мавсумда бразилиялик футболчи жамоаси билан Англия Премьер-лигасида чемпионликни қўлга киритди, шунингдек, Чемпионлар лигаси ва Англия Лига кубоги финалларида иштирок этди.

Жезус бунга қадар беш мавсум давомида “Манчестер Сити”да ўйнаган. У манчестерликлар билан тўрт марта Англия Премьер-лигаси ва Лига кубогида, икки марта Англия Суперкубогида ҳамда бир марта Англия Кубогида ғолиб чиққан. 2020-2021 йилги мавсумда эса “Манчестер Сити” билан Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борган.

Жезус Бразилия терма жамоаси сафида 64 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урган ва 13 та голли узатма берган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг