Расман: Антирекорд янгиланди

Жамият 38946
image

Кеча, 8 июль куни Ўзбекистонда 422 кишида коронавирус аниқланиб, 5 киши вафот этиб, антирекорд ўрнатилганди. Афсуски, бугунги кўрсаткич антирекордни янги янгилади.

 9 июль куни мамлакатда 472 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 275 нафари карантин муассасаларида, 190 нафари аҳоли орасида, 7 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. 
 
Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 2 нафар, Бухоро вилоятида ҳам 2 нафар (шундан 1 нафари афғонистонлик), Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида эса 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
 
Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган ва Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 227 нафар фуқаро соғайди. 
 
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 11564 нафар бемордан 7287 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 63 фоизни ташкил этмоқда.
 
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4226 нафар бемордан 42 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1207
Рейтинг: 3
t
×