Рамзан Қодировни танқид қилган мухолифатчи ўлдирилгани маълум бўлди

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни танқид қилган мухолиф 1ADAT Telegram канали модератори Салмон Тепсуркаев ўлдирилган. Бу ҳақда “Қийноқларга қарши жамоа” адвокати Ольга Садовская. “Гордеевага айтинг” шоусида айтиб ўтди.

“Одамни қутқара олмаган ҳолатларимиз бор. У ўлдирилган. Салман Тепсуркаев иши, яқинда Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди томонидан кўриб чиқилди. Биз унинг вафот этганини биламиз”, дейди Садовская интервьюсида. 

Унинг сўзларига кўра, Тепсуркаев ўғирлаб кетилганидан сўнг “Қийноқларга қарши жамоа” уни “тирнаб”, далил тўплашга уринган.

“Биз бирор нарса дейишга қодир эмасмиз, билганимизни айтишимиз керак. Мана бу ерда уни ўғирлаб кетишди, мана бу одамлар, мана бу машинага ўтқазишди, бу ерга ҳайдашди, мана бу дарвозадан ўтишди ва бу ерда алоқа узилиб қолди. Биз бу воқеани қайта тиклашимиз керак эди ва биз буни уддаладик, барча маълумотларни тўпладик. Аммо, афсуски, бу ёрдам бермади”, дейди Ольга Садовская.

Садовская билан суҳбатдан сўнг, 1ADAT Telegram канали Тепсуркаевнинг ўлдирилиши тафсилотларини ошкор қилган баёнот берди. Ҳаракат вакиллари унинг ўлими ҳақида маълумотни анча олдин олишганини, аммо охиригача бу ҳақиқат эмас деб умид қилишганини маълум қайд этган.

2020 йил 6 сентябрь куни Чеченистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Салман Тепсуркаевни ўғирлаб, Геленжикдан Чеченистонга олиб кетишди. Краснодар ўлкасида унинг ўғирланиши бўйича жиноий иш очилган.

Издошларининг маълумотларига кўра, Тепсуркаев 2020 йил 15 сентябрь куни Давлат Думаси депутати Адам Делимхоновнинг ота-боболари қишлоғи Жалка қишлоғидаги ҳарбий полигонда ўлдирилган. 

“Салмонни боғлаб қўйишган, оғзига граната қўйиб, уни узоқдан портлатиб юборишган”, дейди унинг шериклари.

“Адат” ҳаракати Чеченистондаги энг кўзга кўринган мухолиф ҳаракатлардан биридир. У 40 000 дан сал камроқ обуначига эга 1АДАТ телеграм канали билан яхши таниш. Ҳаракат 2020 йилдан бери мавжуд бўлиб, у бошқа нарсалар қатори Чеченистондаги инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақида маълумот беради. “Адат”нинг асосчиси ва етакчиларидан бири Иброҳим Янгулбоевдир.
2022 йилнинг январида чечен хавфсизлик кучлари фаолнинг онаси Зарема Мусаевани Нижний Новгородда ўғирлаб кетишган. Кейинроқ унга нисбатан милиция ходимига зўравонлик қўллаш айблови билан жиноий иши қўзғатилган ва шундан бери у Грознийдаги тергов изоляторида сақланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров

Баҳолаганлар

757

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг