Рамзан Қодировдан янги сафсата: у Гиннесс рўйхатига кирмоқчи

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия рекордлар китобига, кейин эса Гиннесс китобига мурожаат қилиб, унга нисбатан жорий этилган санкциялар сони бўйича рекорд ўрнатмоқчи. 

“Жами менга қарши 15 та, оила аъзоларимга 10 та, ҳамкорларим ва ҳамкасбларимга 28 та, ташкилотларга 9 та, отларга 4 та ва Instagram аккаунтларига қарши 4 та тўғридан-тўғри чекловлар қўйилди. Биринчидан, мен Россия Рекордлар китобига мурожаат қиламан. Бу мен учун ҳали ҳам яқинроқ ва азизроқ. Кейин эса чет эллик сиёсатчилар 11 йил давомида чекловларни бекорга ўйлаб топмаганликларини ҳис қилишлари учун Гиннесс рекордлари китобига ҳам мурожаат қиламан”, деб ёзди Қодиров бугун, 3 октябрь куни Telegram’даги каналида. 

Унинг қайд этишича, ҳатто Беларусь Президенти Александр Лукашенко ва Сурия етакчиси Башар ал-Ассад ҳам бундай рақам билан мақтана олмайди.  

“Мен ҳатто Шимолий Корея етакчисидан ҳам ўзиб кетдим ва у ҳақида Голливуд фильмлари суратга олинмоқда. Айтганча, балки Голливуд даҳшатли Рамзан Қодиров ҳақида фильм суратга олишни хоҳлар? Бош ролни ўйнашга тайёрмисиз”, дейди Чеченистон раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Қодиров бироз аввал Украинанинг Красний Лиман шаҳри бой берилишида генерал-полковник Александр Лапинни айблади ва ядро қуролидан фойдаланиш зарурлигини айтди. Унинг бу даҳшатли таклифига Президентнинг Матбуот котиби Дмитрий Песков муносабат билдириб, энг қийин дамларда ҳам вазиятга баҳо беришда ҳис-туйғуларни аралаштирмасликка чақирди


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров

Баҳолаганлар

480

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг