Рамзан Қодиров вояга етмаган ўғлига лавозим берди

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамазон Қодировнинг ўғли Аҳмад 16 ёшида республикадаги барча болалар ва ёшлар ташкилотларини бошқаради. Бу ҳақда “Грозний” Чеченистон телерадиокомпанияси хабар бермоқда.

“Россия Таълим вазирлигига Россия Президенти маслаҳатчиси Абубакар Эделгириев, Чеченистон ҳукумати Бош вазири ўринбосари Абдулкерим Эдилов ва республика биринчи президентининг набираси Аҳмад Қодировдан иборат делегация етиб келди. Ташрифдан кўзланган мақсад ёшлар ҳаракатини ривожлантириш бўйича ўз қарашларини билдиришдир”, дейилади хабарда.

Учрашувда Россия Таълим вазири Сергей Кравцов Россия болалар ва ёшлар ҳаракатининг минтақавий раиси лавозимига кичик Қодиров номзодини қўллаб-қувватлади.

“Чеченистонда республика раҳбари таълим ва тарбия тизимига эътибор қаратаётгани жуда муҳим. Мактаблар қурилишида яхши натижалар, учинчи сменани бартараф этишда ватанпарварлик тарбияси борасида кўплаб ишланмалар бор. Биз Аҳмад Рамзанович номзодини қўллаб-қувватлаймиз”, дейди у ва Қодировнинг ўғлига ҳар томонлама ёрдам беришга ваъда берди.

2020 йил сентябрь ойида Чеченистон раҳбарининг қизи Айшат Қодирова республика маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаганди. Орадан бир йил ўтиб вазирликка раҳбар бўлди. 

2020 йил декабрь ойида Қодировнинг яна бир қизи, 20 ёшли Хадичат ишга жойлашди. У Грозний шаҳридаги мактабгача таълим бўлими бошлиғи этиб тайинланди. Вилоят раҳбарининг учинчи қизи Хутмат Қодирова 2020 йил февралида республика раҳбари котибияти раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланган эди. У реабилитация марказлари ишини назорат қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров

Баҳолаганлар

519

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг