Рамзан Қодиров Ўзбекистонга келди (видео)
Жамият
−
27 Май
38600Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров кеча, 26 май куни Ўзбекистон ва Россия Президентлари Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин иштирокида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун Тошкентга келди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Чеченистон раҳбари Тошкентга келганида уни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов самимий ва меҳмондўст кутиб олганини таъкидлади.
“Учрашувда у Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси туфайли эришилган шериклик муносабатларининг стратегик хусусиятга эга эканлигини, шунингдек, халқларимиз ўртасида азалдан дўстона муносабатлар ўрнатилгани ва уни сақлаб қолиш зарурлигини таъкидлади”, деб ёзади Рамзан Қодиров.
У Чеченистоннинг биринчи раҳбари, Россия Қаҳрамони Аҳмад-Ҳожи Қодиров таҳсил олгани учун чеченлар Ўзбекистонни, айниқса, илиқ қабул қилишини таъкидлади.
“Қадим замонлардан буён халқларимиз бир-бирига қардошдек муносабатда бўлиб келган, бундан бошқача бўлиши мумкин эмас. Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилиш мамлакатлар ўртасидаги шериклик ва дўстликни янада ривожлантиришга катта туртки бўлишига ишонч билдирдим”, дейди Чеченистон раҳбари.
Маълумот учун, кеча, 26 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Тошкент халқаро аэропортида Россия Президентини Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Путин Тошкент шаҳрига келгач, Мирзиёев ҳамроҳлигида "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюрди. Анъанага кўра, Россия раҳбари Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди. Мажмуани қисқа кўздан кечириш давомида олий мартабали меҳмонга ушбу меъморий ансамбль мазмуни ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берилди.
Кечқурун Татаристон раҳбари Рустам Минниханов ҳам Россия делегациясига қўшилди.
LiveБарчаси