Рамзан Қодиров уни қидирувга берган Украина махсус хизматларининг устидан кулди

Олам 15147
image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров уни қидирувга берган Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ)нинг ҳаракатларини масхара қилди. 

“УХХ мени ҳеч қандай тарзда топа олмайди. Бутун дунё менинг Грозний марказида эканлигимни билади ва Украинанинг аҳмоқ Хавфсизлик хизмати мени ўн маротаба қидирувга берди”, дейди Қодиров. 

У Украина махсус хизматларига ўзи бориши билан таҳдид қилган. 

“Мен айтдим ва такрорлайман: жойни, УХХ зобитларини ва вақтини айтинг! Мени излаш шарт эмас. Айтганча, мен Украинада бир неча бор бўлганман ва у ерда менинг қўлга тушишимдан ҳайратда қоладиган ҳеч кимни кўрмадим. Украина қидируви усуллари, афтидан, фақат Интернетда қидириш учун мўлжалланган, чунки менинг разведка маълумотларимга кўра, УХХ менинг жойлашувимни аниқлаш учун "ерда" ҳеч қандай ҳақиқий оператив ҳаракатларни амалга оширмоқчи эмас – электр энергияси мунтазам равишда узилиб қолади, бундай шароитда ишлаш жуда қийин. Дарвоқе, ҳаво ҳужуми сиреналари ҳар доим халақит беради”, дейди Қодиров киноя билан. 

Эслатиб ўтамиз, Украина хавфсизлик хизмати Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни Украина Жиноят кодексига кўра, 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутувчи "Агрессив уруш ёки тажовузкор ҳарбий амалиётлар" каби иккита моддада айблаб, қидирувга берди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 710
Рейтинг: 2.9
t
×