Рамзан Қодиров соғломлигини исботлаш учун 30 марта “отжимания” қилди (видео)
Олам
−
05 Август
11083Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров касаллиги ҳақидаги миш-мишларни яна рад этди ва камера олдида “отжимания” машқини бажарди. Бу кадрлар “Россия 1” давлат канали эфирида намойиш этилди.
Чеченистон раҳбари айтишича, у мутлақо соғлом. Охирги текширувда Д витаминининг озгина танқислиги аниқланган.
“Мен мутлақо соғломман. Мен ҳар уч ойда бир марта текширувдан ўтаман. Охирги марта менинг Д витаминим бироз паст эди”, дейди у.
Бундан ташқари, республика раҳбари камера қаршисида ўттизга яқин “отжимания” машқини бажарган ва ОАВда унинг соғлиғи ҳақидаги хабарларга эътибор бермаганини таъкидлаган.
“Республикамизда шов-шув ва ваҳима бўлсин деб шундай нарсаларни ўйлаб топишмоқда. Улар урушдан кейинги республиканинг оёққа турганини ёқтирмайди”, дея қўшимча қилди Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Украина Бош разведка бошқармаси вакили Андрей Юсов Рамзан Қодиров сурункали касалликларининг кучайиши туфайли оғир аҳволда эканини айтганди. Жорий йилнинг апрель ойида эса “Новая газета” Қодировга оғир касаллик – ошқозоности бези некрози ташхиси қўйилганини ёзди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь