Рамзан Қодиров Нобель мукофотига номзод бўлди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Тинчлик бўйича Нобель мукофотига Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг номзоди қўйилди. Бу ҳақда Республика Ахборот ва матбуот вазирлиги раҳбари Ахмед Дудаевга асосланиб хабар берилган.  

Вазирнинг сўзларига кўра, Қодиров ушбу мукофотга “Чеченистон Республикаси ҳудудида тинчликни ўрнатиш ва сақлашдаги хизматлари учун” номзод бўлган. 

Шу билан бирга, Дудаев Республика раҳбарининг номзоди Нобель мукофотига ким томонидан илгари сурилганини маълум  қилмаган. Унга кўра, бу маълумот махфийдир. 

Қодировнинг номзоди қўйилгани ҳақидаги хабарни Халқаро Нобель ахборот маркази президенти Вячеслав Тютюнник ҳам тасдиқлаган. 

“Сўзма-сўз гапириш шарт эмас, балки умумий маънода гапириш керак: унинг номзоди сўнгги 15-20 йил ичида Чеченистонда, собиқ урушлар бўлган минтақада тинчлик ўрнатилишидаги улкан ҳиссаси учун қўйилди”, деган Тютюнник. 

Маълумот ўрнида, Рамзан Қодиров 2011 йилнинг 5 апрелидан буён Чеченистон раҳбари лавозимини эгаллаб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров

Баҳолаганлар

307

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг