Рамзан Қодиров қиммат тўйларни ёмонлаб чиқди

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров диний ва миллий урф-одатларга зид бўлган қиммат тўй янгиликларини қабул қилиб бўлмас деб атади. Бу ҳақда у Telegram-каналида ёзди.

“Жамиятда дин ва миллий урф-одатларга тубдан зид бўлган мутлақо бемаъни қоидалар жорий этилмоқда”, дейди Қодиров.

Унинг сўзларига кўра, тўйлардаги янгиликларни қатъий қабул қилиб бўлмайди.

Шунингдек, Қодиров диний уламо вакилларига ушбу муаммони ҳал қилишга ёрдам берадиган чора-тадбирлар ишлаб чиқишни топширган.

Чеченистон раҳбарининг қўшимча қилишича, расмийлар белгиланган қоидаларга риоя этилишини назорат қилади. Янги маросимлар тўйларни ташкил қилиш харажатларининг сезиларли даражада ошишига олиб келган. Бундан ташқари, у оилалар шаклланишига ҳар томонлама кўмаклашиш зарурлигини ҳам қайд этган.

Қодиров Чеченистонда келин ўғирлаш ва шариат меъёрларига тўғри келмайдиган бошқа ғайритабиий ҳодисаларга барҳам берилганини эслатиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда келин олиб қочганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров Чеченистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг