Рамзан Қодиров изоҳ берди. Театр чиптаси ёки қабристондан жой
Олам
−
21 Октябрь 2019
9065Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россиянинг Биринчи каналидаги "Катта ўйин" дастурида республика Шимолий Кавказ ҳудудига Суриядан келиши мумкин бўлган ИШИД террорчиларига қарши курашишга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, Чеченистон Россия минтақалари хавфсизлигини таъминлашга тайёр. Бунинг учун республикада ИШИД террорчиларига қарши курашиш учун махсус бўлинмалар тайёрланди.
"Биз уларни мамнуният билан қабул қиламиз. Бу театр чиптаси бўладими ёки қабристонга жой бўладими, ҳозирча номаълум", дея ҳазиллашди Қодиров.
Чеченистон раҳбари, шунингдек, Россия қўшинлари Сурияда "тартибни тиклашга" қодир деган фикрни билдирди.
LiveБарчаси