Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ядровий ифлосланишни кўрсатиб қўйишни таклиф қилди

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Лондоннинг уранли снарядларни Киевга топшириш қарорига изоҳ бериб, уран заҳарланиши оқибатларини Ғарбга кўрсатиб қўйишни таклиф қилди. Бу ҳақда у бугун, 23 март куни ўзининг Telegram-каналида ёзди.

“Бундай ифлос снарядлардан фойдаланиш оқибатларини эслатмайман. Бир марта Ғарбга ўз ҳудудларида уран билан ифлосланиш оқибатларини кўрсатиш керак, шунда бу мавзу ҳақида гапириш истаги ўз-ўзидан йўқолади”, деб ёзган Чеченистон раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, Буюк Британия Украинани уранли снарядлар билан таъминлашни режалаштираётгани билан деярли мақтанмоқда. Лондон ҳатто бу радиоактив уран эмаслигини айтиб, ҳаммани тинчлантиришга муваффақ бўлган. Бироқ Қодиров Россияда оғир металларнинг хусусиятларини тушунмайдиган, Лондоннинг изоҳларига ишонадиган одамлар кам эканини айтган.

Шунингдек, Рамзан Қодиров Ғарб, Европа Иттифоқи ва НАТО “Россияни безовта қилиш ва украиналикларни кўпроқ ётқизиш” мақсадида янги ғоялар билан чиқаётганини таъеидлаган. Унинг фикрича, ҳатто мавжудлиги Россия Федерацияси билан иқтисодий алоқаларга боғлиқ бўлган давлатлар ҳам уларнинг санкцияларидан азият чекмоқда.

“Ғарб уларга парво қилмайди, улар буни “Россияга ёрдам” деб билишади. Улар учун дунёнинг қолган қисми иккинчи даражали одамлардир”, дейди Чеченистон етакчиси.

Эслатиб ўтамиз, Британия Мудофаа вазири ўринбосари баронесса Аннабель Голди ҳукумат Украинага зирҳли транспорт воситаларини йўқ қилиш самарадорлигини оширадиган, таркибида уран бўлган снарядлар етказиб беришини эълон қилган эди. Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу бу ҳаракат ядровий тўқнашув тобора яқинлашаётганини англатишини айтди. Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ҳам агар Буюк Британия бунга қарор қилса, биринчи навбатда Европага таъсир қиладиган глобал фожиа содир бўлишидан огоҳлантирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари уранли снарядлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг