Рамз ортидаги маъно: Халқ банки логотипи қандай мазмунга эга?
Бизнес
−
09 Сентябрь 12188
Одатда, кўпчилигимиз логотипларни оддий тасвир деб ўйлаймиз. Аммо логотип бу ташкилотнинг ҳикояси, унинг қадриятлари ва тарихини ифода этадиган белги.
Халқ банки логотипи ҳам ўз шакли, ранглари орқали миллий илдизларни, ишонч ва келажакка интилишни ифодалайди. Қуйида банк логотипининг яратилиш тарихи, ўтган йиллар давомидаги ўзгаришлар ва бугунги қиёфаси мазмуни ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.
2019 йил: Тарих ва қадрият уйғунлиги
Шу йили банк логотипи янги – учта эгри чизиқдан иборат шакл касб этди. Бу бир қараганда оддий кўриниши мумкин, лекин аслида улар – осмон, ер ва сув рамзларини ифодалайди. Бу элементлар Амир Темур тамғасидаги нақшлардан илҳомланган ҳолда яратилган. Шу билан бирга, инсон қиёфасини ҳам эслатади. Бу бежиз эмас: логотип банкнинг асосий тамойилини – халқ билан ёнма-ён эканлигини ифодалайди.
2023 йилда логотип такомиллаштирилиб, янада замонавий қиёфа акс этди. Олтин ранг ўрнини оқ ва тўқ зангори ранг эгаллади. Улар ривожланиш, барқарорлик ва очиқлик рамзи сифатида танланди. “Since 1875” ёзуви эса оддий детал эмас — у 1875 йилда Туркистон ҳудудида илк банк ташкил этилганига урғу беради. Ёзувнинг инглиз тилида ифода этилгани халқаро ҳамкорлар учун: “Бизнинг илдизларимиз чуқур, ҳамкорликка эса доимо очиқмиз” деган хабарни беради.
Халқ банкининг бугунги логотипи оддий белги эмас. У – барқарорлик, ишонч ва жамият билан бирга олдинга интилиш тимсоли. Фасадларда, мобил илова ва ҳужжатларда акс этувчи бу рамз аслида битта маънони англатади:
Биз кечани унутмаган, бугунни қадрлаган ва келажакка интилаётган банкмиз.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook | X | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси